ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 26-турида «Ним»га қарши кечган ўйинда дублга эришди (3:0).
Шу тариқа «Ним»га қарши беллашувда франциялик футболчи Лига 1 да ўзининг 50 ва 51-голларини урди. У ПСЖ таркибида 35 та, «Монако» учун эса 16 та гол уришга муваффақ бўлган.
Мбаппе 45 мавсумдан буён ушбу натижага эришган энг ёш футболчи (20 ёш 2 ой 3 кунлик) бўлди, деб хабар беради Opta.
Мазкур йўналишда Янник Стопира (21 ёш 11 ой 9 кунлик), Жибрил Сиссе (22 ёш 1 ой 22 кунлик) 2—3-ўринларни банд қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)