22 февраль, жума куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 25-тур баҳсларига старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида Женнаро Гаттузо қўл остидаги «Милан» жамоаси ўз майдонида «Эмполи»ни синовдан ўтказди.
Учрашувда Кшиштоф Пёнтек (49), Франк Кессиэ (51), Саму Кастильехонинг (67) киритган голлари «россонерилар»га ғалаба келтирди ва жамоа навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
23 февраль, шанба куни мусоба жадвалида 5-ўринда бораётган Римнинг «Рома» клуби «Фрозиноне» майдонига сафар қилади. Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:30 да бошланади.
24 февраль, якшанба куни мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Массимилиано Аллегри бошқарувидаги «Ювентус» клуби меҳмонда «Болонья» жамоаси билан ўйнайди. Учрашувга 19:00 да старт берилади.
Шу куни 53 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи поғонада бораётган «Наполи» эса «Парма» билан баҳсга киришади. Тўқнашув 22:00 да бошланиши белгиланган.
Мазкур турнинг сўнгги учрашуви «Фиорентина» ҳамда «Интер» клублари қаршилиги остида кечади. Ўйин тунги вақт билан 00:30 да старт олади.
24-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
25-тур баҳслари
22 февраль, жума
«Милан»—«Эмполи» 3:0
Голлар: 1:0 — 49 Пёнтек, 2:0 — 51 Кесси, 3:0 — 67 Кастильехо23 февраль, шанба
«Торино»—«Аталанта» 19:00
«Фрозиноне»—«Рома» 00:30
24 февраль, якшанба«Сампдория»—«Кальяри» 16:30
«Болонья»—«Ювентус» 19:00
«Сассуоло»—СПАЛ 19:00
«Кьево»—«Женоа» 19:00
«Парма»—«Наполи» 22:00
«Фиорентина»—«Интер» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!