Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги пайтларда таркибида наркотик ва психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини почта жўнатмалари орасида жўнатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтампт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликларни фош қилишди.

Жумладан, фуқаролар Ю.I, А.А, Б.А номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда «CN22» шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 300 дона «Феназепам», «Лоразепам» ҳамда «Оксазепам» психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан фуқаролар О.К., Б.Н.,О.Ф. номига келган почта жўнатмалари орасидан эса 204 дона «Трамадол», «Андипал», «Рокацет плюс» каби психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар