Ҳукумат Орол денгизида пайдо бўлган чўллашган ҳудудларида кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишни буюрди. Унга кўра, 500 минг гектар ер яшил ҳолга келтирилади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Ҳозирда қуриб қолган денгиз ўрнида Оролқум чўли пайдо бўлган. У 5,5 миллион гектардан ортиқроқ ерни эгаллайди. Охирги йилларда тупроқнинг қуриб бориши ва шўрланиши туфайли 50 минг гектар экин майдонлари унумдорлигини йўқотиб, фермерлик учун яроқсиз ҳолга келган.
Изоҳ (0)