Тошкент шаҳар бош режасининг концепцияси апрель ойида тақдим қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган пресс-анжуманда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент бош режасини тузишда хориждан йирик компаниялар жалб қилинган. Жумладан лойиҳа Британия, Туркия ва Хитой мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятовга кўра, Тошкент бош плани 2014 йилда ишлаб чиқилган, бироқ бугунга келиб, пойтахтда режалар ўзгаргани сабаб, 2014 йилда тасдиқланган бош план ўз актуаллигини йўқотган.
Изоҳ (0)