9 февраль, шанба куни Италия А Сериясининг 23-тури доирасида 2 та ўйин ўз ниҳоясига етди.
Куннинг биринчи учрашувида мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» жамоаси «Фиорентина» уйига сафар қилди. Беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар дурангга имзо чекди.
Шу куни 43 очко билан мусобақа жадвалида 3-поғонани банд қилган Лучано Спалетти бошлиқ «Интер» клуби «Парма» меҳмони бўлди.
Миланликлар Лаутаро Мартинеснинг 80-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалабани илиб кетди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди (1:0).
А Серия
23-тур баҳслари
9 февраль, шанба
«Фиорентина»—«Наполи» 0:0
«Парма»—«Интер» 0:1
Гол: 0:1 — 80 Мартинес.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)