Сербияда президент Александр Вучич бошқарувидан норозилигини билдириш учун ўн минглаб фуқаро Белград ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқди. Бу ҳақда Balkan Insight хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Намойишга чиққанлар Вучични истеъфога чиқишга чақирди, шунингдек сиёсий босим, зўравонлик ва ОАВлари эркинлигига таҳдидлар ҳақида маълум қилди.
Белградда намойишга чиққанлар муҳим муассасалар, жумладан, президент ва парламент бинолари ва RTS Сербия жамоат телекомпанияси олдидан марш билан ўтди.
Белградда намойишлар охирги бир неча кун давомида бошқа кўплаб шаҳарлардаги маршлар билан бирга кечди. Уларда одамлар маҳаллий муаммоларни ёритиб, ҳукмрон Прогрессив партия сиёсатини қоралади.
Изоҳ (0)