Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу клубнинг ривожланиш стратегияси ҳақида гапириб ўтди.
«Биламан, Лионель Месси карьерасини якунлаётганини бир кун айтади. Биз «Барселона»ни келажакка тайёрлашимиз керак. Клубга ажойиб ёш ўйинчилар келди, биз клубнинг муваффақиятли тарихини давом эттиришимиз лозим. Бу бизнинг бурчимиздир.Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби Испания чемпионатининг 22-туридан сўнг 50 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалини бошқариб келмоқда. Каталония клуби энг яқин таъқибчиси Мадриднинг «Атлетико» клубини 6 очко ортда қолдирмоқда.Мен яна икки мавсум «Барселона»да президентлик қиламан. Клубни яхши ҳолатда қолдиришим керак. Мендан кейин сайланадиган президентга: «Бу биз қолдирган мерос», деб айтишни хоҳлаган бўлардим», — дейди Бартомеу BBC’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)