• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ўзбекистонлик мутахассис икки тилда сўзлашишнинг инсон бош миясига фойдаси ҳақида

    Икки тилда бекаму кўст сўзлашишни уддалай олсангизда, у тилдан бу тилга силлиққина ўтиб сўзлашишда давом этиш кўпам осон бўлмаслиги мумкин, дейди ўзбекистонлик мутахассис, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров «Дарё» учун тайёрлаган мақоласида.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рус тилида ажратилган феълни бузиб юбориш, инглиз тилида нотўғри талаффуз ёки турк тилида узун гапнинг боши ва охири орасида боғланиш шартини йўқотиб қўйиш тез-тез учрайдиган ҳолатлардир. Иккинчи тилни ўзлаштириш кўп вазифа бажара олиш кўникмаларимизни сайқаллаштирадими ёки шунчаки чалкаштириб юборадими?

    Ушбу баҳс тилшунослар ва психологларни бир-бирлари билан кўп экспертлар икки тилни билувчи болалар келгуси ҳаётларида ақлий қабул қилиш фаолиятларида бузилишдан қийналади, деб таъкидлаган 1920 йиллардан бери қарама-қарши қўйиб келмоқда. Бироқ илм-фан шахдам қадамлар билан ривожланишда давом этди. Тадқиқотчиларнинг даъво қилишларича, икки тиллилик — инсон кундалик ҳаётида ҳеч бўлмаганда икки тил билан сўзлашадиган бўлса, бош миясига, хусусан, ёш ўтиши билан фойда берар экан.

    Икки тиллиликнинг фойдалари

    Биринчи асосий устунлик кенг маънода бажарувчанлик функцияси деб номланувчи тушунча билан боғлиқ. Бу тушунча инсонга ўз диққатини назорат қилиш, йўналтириш ва бошқаришни ҳамда инсоннинг режалаштириш қобилиятини ўз ичига олади. Шунингдек, бу функция кераксиз маълумотга эътибор бермасликка ва муҳим маълумотни диққат марказига ола билишга ёрдам беради. Икки тилни билувчи инсон бу тилларни ўзлаштиргани туфайли ва бу тиллар автоматик онгсиз равишда фаоллаштирилгани туфайли бир тилда айтиш лозим бўлган сўзни бошқа тилда ва нотўғри ўрин ва вақтда айтиб юбормаслик каби чалкашиб кетишни доимий равишда назорат қилиб бошқариб боради. Бирор вазифани бажараётганда диққатни бошқа томонга бурадиган омиллар пайдо бўлганда бош миянинг бундай назоратга жавоб берадиган қисмлари ҳам ишлайди. Бундай вазифа тил билан умуман боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин; бу шовқин кучли муҳитда бирор нарсани тинглашга уриниш ёки иш бирор виртуал вазифани бажаришдан иборат бўлиши мумин. Икки тилни қўллашда ривожланган автоматизм (мушак хотираси) ҳам турли вазифалар учун қўлланиши мумкин.

    Болаларга икки тилни ўқитиш уларнинг тушуниш қобилиятларини кечиктириши ёки уларни чалкаштириб юбориши мумкинми?

    Икки тиллик ҳақидаги турли афсоналарнинг бошланиши Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари даврида АҚШ ва Буюк Британияда олиб борилган тадқиқотларга бориб тақалади. Бу тадқиқотларда урушдан ҳолдан тойган мамлакатлар болалари — қочқинлар, етимлар ва, баъзи ҳолларда, концентрацион лагерларда бўлган болалар жалб қилинган бўлиб, савияси, сифати жуда паст бўлган. Уларнинг мактаб таҳсиллари бир неча йиллар узилиб қолган эди. Уларнинг баъзилари (руҳий, жисмоний) жароҳатлар олган бўлишлари мумкин эди, ва шу ёсинда улар тадқиқотларга жалб қилиниб, оғзаки нутқ қобилиятларини ўлчаш тажрибаларида қатнашган. Ушбу тажрибаларда бу болаларнинг жуда паст натижалар кўрсатганлари ҳайрон қоларли ҳолат эмаслиги табиий.

    Тадқиқотчилар паст натижаларни жароҳатдан кейинги руҳий танглик ҳолатига йўйишдими? Эҳтимол, улар бу тушунчанинг нималигини билмаган бўлса ҳам керак. Аксинча, улар бу ҳолатни болаларнинг икки тиллилик қобилиятларига йўналтирди. Фақат 1960-йилларга келиб Монреалдаги МакГилл университети олимлари Элизабет Пил ва Уоллас Ламбертлар ўзлари ўтказган жуда муҳим тадқиқотлар натижаларини чоп қилганларидан кейин бу масалага нисабатан қарашлар ўзгара бошлади. Уларнинг аниқлашларича, икки тилни билувчи болалар нафақат ақлий (когнитив) тушунишда орқада қолмас ёки ақлий заифликка эга бўлмас экан, балки аслида бу хислат ақлий устунликлар, фойда берар экан.

    Икки тилда сўзлашувчи болаларда, доимо бўлмаса-да, устунликларнинг мавжудлигига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, ёши катта бўлмаган балоғатга етган одамларни, масалан, 20 ёшлиларни олсак, уларда бундай устунликларни кўриш ва аниқлаш тобора қийинлашиб боради. Бунга бош мия улғайиши нуқтаи назаридан мантиқий асос бор. Болалик даврида инсон бош мияси ривожланишда давом этаётган бўлади, бироқ балоғатга етишнинг дастлабки поғонасига етган сари инсон бош мияси ривожланишнинг юқори чуққисига етади, ва бунда икки тиллилик инсонга кўпам қўшимча устунлик бермайди.

    Болаликда тилларни ўрганиш улғайганда ўрганишдан фарқ қилади

    Узоқ вақтлар давомида, бирор тилни пухта ўрганишнинг ягона усули уни ёшлиқ чоғида ўрганиш деган фикр ҳукмронлик қилиб келди. Яъни балоғатга етгандан кейин инсон тилни бекаму кўст ўзлаштира олмайди деган фикр мавжуд эди. Чунки бу ҳолда инсон сўзлашув ва талаффузида доимо ўз тили лаҳжасининг таъсири бўлади. Бугунги кунга келиб биз бу фикр ҳақиқатга тўғри эмаслигини биламиз, чунки улғайгач, чет тилларни ўрганган, бунинг устига жуда яхши ўзлаштирган одамлар сони кўпаймоқда. Бу ҳолат тадқиқотчиларни болаликда чет тилини ўрганиш улғайганда ўрганишдан фарқ қилдирувчи омиллар нима экани масалаларини қайта ўрганишга ундади.

    Болагикда бош мия ўрганишга кўпроқ мойилмикан ёки кўпроқ мослашувчанмикан — буни биз кўпроқ «эгилувчан (пластик)» деб атаймиз, ва улғайганда қаттиқлашиб ва бир жойда тўхтаб қоладими? Балки болаликда бола оладиган маълумотлар ҳажми, кўлами ва тури, уларга бошқалар томонидан бериладиган эркалик ва эркинликлар имкони ва рағбатлантириш даражаси нуқтаи назаридан болаларда тил ўрганиш шароитлари бошқачалиги таъсир қилармкан? Икки ишда ишлайдиган ва тил ўрганиш курсига кеч соат 7:00 да борадиган ёши катта киши оладиган маълумот бола ўз онасидан, бувиси, отаси ва бошқа бирламчи тарбиячилардан тинимсиз қабул қиладиган маълумотларга нисбатан бошқача бўлади.

    Пировард натижада эса, эҳтимол, болаликда ва ёши улғайганда тил ўрганганлар орасидаги фарқ мосланувчанлик ва шароитлар каби икки омилнинг бирга қоришиб келишида бўлса керак. Албатта, ҳар бир алоҳида олинган шахс ва шароитларда ҳам фарқлар мавжуд. Турли одамларга бир хил шароит яратилса, баъзилар гуллаб-яшнаб кетади ва бошқалар эса қийналиб юради.

    Икки тилда сўзлашувчи инсоннинг бош мияси бир тилда сўзлашувчи инсонникига қараганда бошқа тарзда қарийдими?

    Олдин ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, иш хотираси, самарадорлик, қайта ишлаш тезлиги ва шу каби қобилиятлар нуқтаи назаридан тахминан 25 ёшдан бошлаб инсон бош мияси сусайишни бошлайди. Ёш улғайган сари бундай сусайишлар суръати тезлашиб боради. Баҳснинг мазмуни эса ё улғайган сари икки тиллилик бундай сусайишни тўхтатади ва унинг тезлигини пасайтиради. Ёши қарироқ одамларда олинган мисол ва даллиллар икки тиллиликнинг устунлиги фойдасига энг кучли далил бўлиб хизмат қилади (иккинчи ўринда эса болалардан олинган далиллар туради).

    Нейродегенерацияга учраган икки тилли шахсларга бир назар солсак, уларнинг бош мияси жароҳат олганга ўхшаб кўринади. Уларнинг бош мияси тасвирларига қараб, инсон бундай одамларда кўпроқ хотира сустлиги ёки улар кўришларига қараганда ўзларини унчалик яхши уддалай олмасалар керак деган хаёлга боради. Бироқ аслида бундай эмас. Бош мия бирламчи (асл) йўллари бузилганда, икки тилни билувчи инсоннинг бош мияси бош мияда мавжуд муқобил тармоқлар ва алоқалар ёрдамида бош мия иши ёмонлашувининг ўрнини қоплайди, яъни компенсация қилади. Тадқиқотчи олимлар ушбу назарияни «когнитив компенсация» деб атайди ва буни икки тиллилик бош миянинг ҳам кулранг ва ҳам оқ моддаси саломатлигига кўмак беради.

    Умрнинг кейинги даврларида тил ўрганиш Алсгеймер касалининг ривожланишини назоратда сақлай оладими?

    Албатта бу иш ҳолатидаги фаразлардир. Ҳозирги кунда психолингвистлар ёши 65 ва ундан ўтган кишиларга одамларга чет тилини ўқитиш йўли билан чет тилларини ўрганиш инсон умрининг шунчалик кеч даврида ҳам бош миянинг соғлом фаолият олиб боришига ёрдам бериш-бермаслигини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар олиб бормоқда. Улар инсон қариб қолганда тил ўрганиш йўли билан уларга ёрдам бера олиш-олмаслик масаласини ўрганмоқда. Шу билан бирга, бундай ҳолат инсонга «қўлла, акс ҳолда йўқотасан» ёндашуви нуқтаи назаридан бирор фойда бериш-бермаслиги муаммоси ҳам ўрганилмода.

    Бошда олинган кузатувлар натижалари умид бермоқда. Дастлаб олинган маълумотлар ижобий натижаларга ишора қилмоқда. Ёш ўтиб қолган даврда тил ўрганиш когнитив ютуқларда эришишда ижобий натижалар бериши эҳтимоли мавжуд.

    Тил ўрганиш ва уни қўллаш мураккаб жараён — инсон боласи бажарадиган энг мураккаб фаолият бўлса ажабмас — бўлгани сабабли, у бир қанча даража-поғоналарни ўз ичига олади. Бунда нутқ товушлари, бўғимлар, сўзлар, грамматика, гаплар, синтаксис билан ишлаш лозим. Аслида кўп иш амалга оширилаётгани йўқ; аслини олганда бу ҳаммаси кенг бош мия тармоғи учун қайта ишлаш вазифаси. Бош миянинг бундай қисмлари, касаллик белгисини кўрсатаётган ёки неврологик патология касаллигига чалинган қариб бораётган бош мия қисмлари ўрнига мос келади. Натижада иккинчи тилни ўрганиш соғлом тарзда қариш мақсадида оптимал фаолият бўлиши мумкин деб фикрни илгари сурамиз.

    Икки тилли болаларни тарбия қилаётган ота-оналарга маслаҳатлар

    Боланинг кўнглини кўтариш ва сабр-тоқатли бўлиш керак. Икки тилли болалар олдида биттагина тилни ўрганувчиларга нисабатан оғирроқ вазифа турибди. Улар икки турли хил сўзлар бойлиги мажмуалари ва нутқ товушларини ўрганмоқда. Бирор устувор тил ҳукмрон бўлган мамлакатда яшовчи ота-оналар учун иккинчи тилнинг функсионал мақсадини белгилаш осон бўлмаслиги мумкин. Бола у ўрганаётган тил амалий қўлланиш аҳамиятига эгалигини тушуниши лозим. Шунингдек, болаларда иккинчи тилни амалда қўллаш имкониятлари бўладиган маданий тадбирлар ёки мактаблар мавжудлиги ҳам жуда фойдали бўлади.

    Ота-оналарни ташвишга солувчи яна бир масала уларнинг фарзандлари тилларда чалкашиб кетаётганликлари эҳтимолидир. Биз «кодли чалкаштириш» деб атайдиган тушунча ҳақида ташвишга тушманг. Улар чалкашиб кетмайди. Тилларни аралаштириб юбориш икки тиллиликда юқори даражага етганликнинг белгиси деган фикр ҳам мавжуд.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    05.02.2019, 11:45   Изоҳ (0)   23124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40

    ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди

    Дунё | 6 июл, 12:15

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.