АҚШ Давлат департаменти Россиянинг баллистик ракета шартномасида иштирок этишни тўхтатишига оид қарорига жавоб берди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ушбу битим 1987 йил Собиқ иттифоқ ва АҚШ ўртасида Михаил Горбачев ва Роналд Рейган томонидан Вашингтонда имзоланган. Унга кўра, ўрта ва қисқа масофага учувчи баллистик ва қанотли ракеталарни ликвидлаш имкони туғилган.
«АҚШ олти ойлик муддат ичида келишувдан чиқиб кетиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар Россия тўлиқ ва тасдиқланадиган мувофиқлик (шартнома) га қайтса, бу масалани кўриб чиқишга тайёрмиз», — деди Давлат департаменти вакили.
У, шунингдек, шартноманинг бажарилиши учун масъулият «бутунлай Россияга тегишли» эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)