Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери ва мураббийи Абдулазиз Алининг айтишича, Невада Атлетика комиссияси россиялик спортчини ноҳақ жазога тортган.
«Менимча, бу адолатсизлик. Ҳабиб 500 минг доллар жарима тўлайди, Конор эса 50? Бу ўта кетган аҳмоқгарчилик.
Адолатли (четлатиш муддати). Иккаласи ҳам 6 ой (Ҳабиб 9 ойга четлатилди, аммо 6 ойга қисқартирилиши мумкин), Абубакар Нурмагомедов ва Зубайра Тухугов бир йилга жанглардан четлатилди. Бу эса жуда кўп, — дейди Абдулазиз ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)