Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юқори синфларда ўқувчиларни касбий йўналтириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари келажакдаги касбни танлашга ёрдам берувчи психологик тестдан ўтмоқда, шунингдек, турли йўналишларда муваффақиятга эришган катталар билан мулоқот қилмоқда.
Пилот лойиҳада Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг 5 та мактабидан 929 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Тест ва семинарларни MyWay касбий йўналтириш маркази ўтказмоқда.
Бугун, 24 январь куни Тошкент шаҳрида тестдан ўтган болалар билан Ўзбекистоннинг IT соҳаси вакиллари: MyTaxi, Express24 ва Workly асосчиларидан бири Акмал Пайзиев, alwaysprom.com ва smcfashion.соm асосчиси Нодир Ғуломов, NAPA TEAM асосчиси Умид Абдусатторов, Paynet ва Lebazar.uz асосчиси Ботир Орифжонов ва Bulavka.uz интернет дўконининг маҳсулотлар бўйича менежери Азамат Шомузафаров билан учрашди.
Учрашувда ўсмирлар тадбиркорларга ўзларининг саволларини берди ва касб танлаш учун фойдали тавсиялар олди.
Изоҳ (0)