Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдаларни тезкор жаримага тортиш учун электрон девайсларни харид қилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
«ИИВда пиёдаларни маъмурий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий механизмларини мукамаллаштириш учун махсус буйруқ тасдиқланди. Ушбу ҳужжат билан ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида йўловчиларнинг шахсини аниқлаш ва маъмурий баённомани электрон шаклда тузиш бўйича ҳуқуқий асос яратилди. Ҳозирда йўл-патруль хизмати ходимлари учун электрон қурилмалар харид қилинмоқда», — дея таъкидлади вазирлик.
2018 йилда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 109 280 нафар пиёда жаримага тортилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)