Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Урганч ва Хива шаҳарларини боғловчи темир йўл линияси ва замонавий вокзал биноси фойдаланишга топширилгач Тошкент — Хива йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилган эди. Хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида Бухоро — Хива йўналиши бўйича ҳам йўловчи поездлари мунтазам қатнай бошлади, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида яна бир лойиҳа амалга оширилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu русумли 14 та автобус харид қилиниб, темир йўл вокзалидан шаҳар атрофи йўналишларида ҳаракатлана бошлади.

— Эндиликда сайёҳлар замонавий автобусларда сайр қилиб, қадимий шаҳарнинг бетакрор гўзалликларидан янада кўпроқ завқ олиши мумкин, — дейди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳматилло Бобоев. — Ушбу қулайликдан маҳаллий аҳоли, айниқса, дарс машғулотларига транспорт воситасида қатновчи талабалар, мактаб ўқувчилари мамнун.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди