2019 йил 25 январь куни Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси сайлови ўтказилади. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Эркинжон Турдимовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги ва Абдумўмин Жўраевнинг халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг сенаторлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилади.
Изоҳ (0)