19 январь, шанба куни Англия премьер лигасининг 23-тур баҳсларига старт берилади.
Кетма-кет ғалабаларни қўлга киритаётган Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брайтон» жамоасини синовдан ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган «Ливерпуль» «Энфилд» стадионида «Кристал Пэлас» билан ўйнайди. Учаршув 20:00 да старт олади.
Турнинг марказий ўйинида Унаи Эмери бошлиқ «Арсенал» клуби ўз уйида Маурицио Сарри қўл остидаги «Челси» жамоаси билан жанг қилади. Ўйин 22:30 да бошланади.
20 январь, якшанба куни турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади. Мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Манчестер Сити» клуби сафарда «Ҳаддерсфилд» меҳмони бўлади. Беллашувга 18:30 да старт берилади.
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Фулҳэм» майдонига сафар қилади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.
Мусобақа 22-туридан сўнг жадвалдаги ҳолат:
АПЛ
23-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Вулверҳэмптон»—«Лестер» 17:30
«Манчестер Юнайтед»—«Брайтон» 20:00
«Уотфорд»—«Бёрнли» 20:00
«Саутҳэмптон»—«Эвертон» 20:00
«Ньюкасл»—«Кардифф» 20:00
«Ливерпуль»—«Кристал Пэлас» 20:00
«Борнмут»—«Вест Ҳэм» 20:00
«Арсенал»—«Челси» 22:30
20 январь, якшанба«Ҳаддерсфилд»—«Манчестер Сити» 18:30
«Фулҳэм»—«Тоттенҳэм» 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)