Ўзбекистонда янги ҳафта об-ҳавонинг совиши билан бошланади. 20 январь, якшанба куни об-ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёғингарчилик — ёмғирнинг қорга айланиши кутилмоқда.

Энг совуқ об-ҳаво Қорақалпоғистонда бўлиши маълум қилинмоқда. 20 январь куни ҳарорат -3, -8 даражагача, 21—23 январь кунлари эса -7, -15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

***

18 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи давом этди.

18 январь куни Гандинагар шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жўшқин Гужарат» халқаро саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

Сўнг «Маҳатма Мандир» кўргазмалар мажмуасида «Жўшқин Гужарат — 2019» IX халқаро инвестиция саммитида нутқ сўзлади.