Амалий инновациялар фондининг «Олий таълим тизимини модернизация қилиш» дастури доирасида Гулистон давлат университетида Жаҳон банкининг лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
«Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида «ўқув-илмий комплекс» ташкил этиш» мавзусидаги лойиҳа қиймати 173 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, 24 ойга мўлжалланган.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кластерли тизимга асосланган интеграция – инновацион ўқув-илмий комплекс тизимини ташкил этиш ва унинг механизмини яратишдан иборат.
Изоҳ (0)