Туркияда 2014 йилда хорижлик бойлар учун мўлжалланган виллалардан иборат шаҳар The Burj Al Babas’нинг қурилиши бошланди. Болу провинциясидаги тоғ этагида Disney қалъалари дизайни асосида юзлаб уйлар қурилган, бироқ кейин лойиҳа молиявий қийинчиликларга дуч келган. 2018 йилнинг ноябрь ойида қурилиш компанияси банкротга учраган, 587 та уй эса ташландиқ ҳолда қолган. TJournal шаҳар акс этган суратларни тақдим этди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион доллардан ортиқни ташкил қилади, ҳар бир уйнинг нархи 400—500 минг долларни ташкил қилган бўлар эди. Sarot Group компанияси бир неча йил ичида Қатар, Кувайт, Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги мижозларга бир неча юзта уйни сотишга муваффақ бўлган. Бироқ қисқа вақтдан сўнг харидорлар сотиб олинган мулклардан бош тортган. Комплекс архитекторининг сўзларига кўра, бу нефть нархининг пасайиши билан боғлиқ бўлган. Қурувчиларнинг эса 27 миллион доллар қарзи йиғилган ва улар банкрот деб тан олинган.
Изоҳ (0)