S&P Global Ratings Ўзбекистон Республикаси банк секторининг дунё бўйлаб ва соҳавий хатарларини баҳолаш (BICRA) таҳлилидан сўнг мамлакатнинг иқтисодий хатарлари баҳосини «8»дан «7» га қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Ҳозирги вақтда BICRA таснифлаши бўйича мамлакат банк соҳасини «8»-гуруҳга киритамиз (аввал — «9»-гуруҳ). Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи 12 та банкнинг рейтинги ўзгаришсиз қолмоқда», — дея таъкидлайди агентлик.
Агентликка кўра, мамлакат иқтисодиёти ҳамон ўсиш босқичида, башорат қилинаётган реал иқтисодий ўсиш 2021 йил охирига қадар 5,0 фоизни ташкил этади.
S&P Global Ratings фикрича, Ўзбекистонда операцион фаолият юритувчи банкларнинг иқтисодий ва соҳавий хатарлари умуман олганда юқорилигича қолмоқда.
Изоҳ (0)