16—17 январь кунлари футбол бўйича Испания Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
16 январь, чоршанба куни Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз уйида «Жирона» жамоасини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.Эслатиб ўтамиз, Диего Симёне шогирдлари биринчи ўйинда «Жирона» билан дуранг натижа қайд этганди (1:1).
Шу куни «Севилья» клуби «Санчез Писхуан» стадионида «Атлетик Бильбао» жамоаси билан курашади. Учрашувга тунгги вақт билан 00:30 да старт берилади.
Испания Кубоги 1/8 финалининг дастлабки ўйинида «Севилья» меҳмонда «Атлетик» клубини 3:1 ҳисобида енгган эди.
Сантьяго Солари қўл остидаги «Реал Мадрид» жамоаси «Леганес» клуби майдонига сафар қилади. Тўқнашув 01:30 да бошланиши белгиланган.
Биринчи учрашувда «Қироллик клуби» «Леганес»ни йирик ҳисобда ғалаба қозонганди (3:0).
17 январь, пайшанба куни Испания Кубоги 1/8 финалининг сўнгги учрашувида Каталониянинг «Барселона» клуби ўз уйида «Леванте» билан жанг қилади. Беллашув соат 01:30 да бошланади.
Маълумот учун, Эрнесто Вальверде жамоаси илк ўйинда «Леванте»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Испания Кубоги
1/8 финал баҳслари
16 январь, чоршанба
«Атлетико Мадрид»—«Жирона» 23:30
«Севилья»—«Атлетик Бильбао» 00:30
«Леганес»—«Реал Мадрид» 01:30
17 январь, пайшанба«Реал Сосьедад»—«Бетис» 23:30
«Эспаньол»—«Вильярреал» 00:30
«Барселона»—«Леванте» 01:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)