13 январь, якшанба куни Ла Лига 19-тур доирасида Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Бетис» устидан ғалабага эришди (2:1).
Ла Лига расмий сайти берган маълумотга кўра, «Қироллик клуби» учрашув давомида тўпга 26,3 фоиз эгалик қилган. Мезбон «Бетис» жамоасида эса бу кўрсаткич 73,7 фоизни ташкил қилган.
Бу «Реал»нинг сўнгги 8 йилликдаги энг ёмон натижаси бўлди. Жамоа 2011/12 йилги мавсумда «Барселона»га қарши баҳсда учрашувнинг атиги 23 фоиз вақтини тўп билан ўтказганди. Ўшанда «Реал»ни Жозе Моуриньо, «Барселона» эса Пеп Гвардиола бошқарар эди.
Ушбу ғалабадан сўнг «қаймоқранглилар» мусобақа жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди. Уларнинг ҳисобида 33 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)