Комил Ғаффоров Тошкентдаги «Maxсустранс» туман бўлинмасининг гаражида бир неча йилдан буён ишлаб келаётган эди. Маош олаётган йигит бўш вақтида интернетдаги спорт мусобақаларига пул тика бошлади. Бироқ унинг бу машғулоти қотилликка олиб келди, деб ёзади Repost.
Бир муддат ўтиб, Комил ганак учун пулларни электрон ҳамёнга тушириб берадиган Радион Братченко билан танишиб қолди. Тез орада улар пулларни электрон ҳамёнга ташлаш учун Братченконинг уйи яқинида учраша бошлади. Ўтган йил бошида Комил ишлаб топган 2 350 000 сўм ҳамда гаражда ишловчи ҳайдовчидан қарзга олган 200 долларни ўйинга тикди ва уларнинг ҳаммасини ютқазиб қўйди.
«Мойка» эгаси пулларни қайтаришни талаб қилиб, Ғаффоровнинг паспортини олиб қўйди. Пулларни қандай қайтаришни билмаган Комил уларни Братченконинг уйидан ўғирлашга қарор қилди. Унга қўнғироқ қилиб, учрашишга келишди ва Радион уйидан чиқиши билан унинг уйига очик эшик орқали кирди. Ошхонада Радионнинг онасига кўзи тушган Ғаффоров ошхона пичоғи билан унга бир нечта зарба берди. Пулларни олиб, уйни тарк этди.
Яқин атрофдаги қурилишдан иш топган Комилни бир неча кундан сўнг милиция олиб кетди. Суд уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)