Яманда ал-Анад ҳарбий ҳаво базасида бўлиб ўтган ҳарбий парадга қилинган ҳужумлар натижасида яманлик олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Ҳусий жанговар гуруҳи томонидан ўтказилган учувчисиз самолёт ҳужумидан Лаҳиж ҳокими Аҳмад Абдуллоҳ Туркий ва бошқа ҳарбий қўмондонлар ҳам яраланган.
Ҳусийларнинг учувчисиз самолёти ал-Анад ҳарбий ҳаво базасида «босқинчи» ва «ёлланма жангчи»ларни мўлжалга олган, дейилади хабарда.
Лаҳиж ҳокими маъмуриятидаги манбага кўра, ҳужумда Яман штаб бошлиғи Абдуллоҳ Нахи, унинг муовини Солиҳ Зиндоний ва мамлакатнинг ҳарбий разведкаси раҳбари Муҳаммад Тамаҳ жароҳат олган.
Яман узоқ вақтдан буён халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат ва Ҳусий жангарилари ўртасида уруш ҳолатида бўлган.
Изоҳ (0)