Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «NAK-NBU» кобренд пластик картасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Visa халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда чиқарилган мазкур карта мамлакат фуқаролари учун янгилик ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, ҳар кунлик товар ва хизматлар харид қилиш чоғида карта эгасига баллар ёзиб борилади. Маълум миқдордаги баллар тўплангандан сўнг улар ёрдамида Миллий авиакомпаниянинг баллар етадиган исталган йўналишига текин авиачиптани расмийлаштириш мумкин бўлади.
«NAK-NBU» кобренд картасини банкда мижоз истагига кўра миллий валютада ҳам, АҚШ долларида ҳам расмийлаштириш мумкин. Мазкур картани фаоллаштириш учун минимал сумма 400—800 минг сўм ёки 50—100 АҚШ долларини ташкил этади.
«NAK-NBU» картаси 2019 йилнинг 1 февралидан муомалага киритилади.
Изоҳ (0)