Тошкентда 1 январь куни икки нотаниш қизни калтаклаган фуқаро Юнусобод ИИБ биносидан қочишга уриниб, оёғини синдириб олди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Шаҳзод А. аввал содир этган безорилик жинояти учун судни кутаётгани ҳолда, ўзи учун тегишли хулоса чиқармасдан, 1 январь куни унга аввал таниш бўлмаган, икки қизни жамоат жойида, ҳеч бир сабабсиз калтаклаган.
Тергов давомида унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси, 5-банди «трамадол» гиёҳвандлик воситасини сақлаш ва сотиш бўйича айблов эълон қилинган.
3 январь куни айбланувчи Юнусобод ИИБ биносидан қочишга уриниб, оёғини синдириб олган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, айбланувчининг аҳволи қониқарли.
Изоҳ (0)