Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Конституциянинг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган концерт жонли ижрода намойиш этилгани мутахассислар ва мухлислар томонидан ижобий қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзАга Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Фото: UPL24

Фото: UPL24

Миллий эстрада ижрочилигининг жонли ижродаги тарғиботини кучайтириш, унинг афзалликлари, айниқса, миллий ижрочиликда тутган ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий телерадиокомпания ва нодавлат телеканаллари орқали «Олтин микрофон», «Имкон шоу», Cover up, «Жонли ижродаги дуэл» каби туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда ва уларни кейинги йилларда ҳам давом эттириш кўзда тутилган.

Озодбек Назарбековга кўра, жорий йилда истеъдодли хонандаларни аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, давлат тадбирлари концерт дастурларини жонли ижрода ташкил этиш чораларини кўриш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар