Norma Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари бўйича индексация фоизи кўрсатилган ҳолда болалар боғчаси учун тўловнинг амалдаги ва 2019 йил 1 майдан жорий этиладиган миқдорларининг солиштирма жадвалини тақдим этди.
Аввалроқ 1 майдан давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги оширилган миқдорлари жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020—2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида» ПҚ-4086-сон қарорида назарда тутилган. Тарифлар Тошкент ш., вилоятлар марказлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва бошқа жойдаги MTM учун табақалаштирилган ҳолда белгиланган. Болалар боғчаси учун энг юқори миқдорлар пойтахтда амал қилади.
Қуйида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари бўйича индексация фоизи кўрсатилган ҳолда ота-оналар тўловининг амалдаги ва 1 майдан жорий этиладиган миқдорларининг солиштирма жадвали тақдим этилган. Шу тариқа, битта боланинг 5 кунлик иш ҳафтасида пойтахт ва вилоятлар марказларидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида 9 соат бўлиши қиймати 20%га, болалар боғчасига оиладан биттадан ортиқ бола борганда эса ўртача ҳар бир бола учун 20,4%га ошади.
Изоҳ (0)