Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Р.Ж.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни ўғли 1992 йилда туғилган Беҳруз Жўраев ўзининг бошқарувидаги Matiz 01 W 914 QA давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Б. Жўраевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Фуқаролардан, ушбу шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга шахс бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишни ёки «102» телефон рақами орқали хабар беришни сўраймиз» — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди