Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Р.Ж.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни ўғли 1992 йилда туғилган Беҳруз Жўраев ўзининг бошқарувидаги Matiz 01 W 914 QA давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Б. Жўраевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Фуқаролардан, ушбу шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга шахс бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишни ёки «102» телефон рақами орқали хабар беришни сўраймиз» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)