Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 53 та ҳолатдаги ҳужжат нусхаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниши натижасида нотариал ҳаракатлар сони 5,9 миллионтадан 4,2 миллионга, яъни 30 фоизга камайди. Бу ҳақда «Дарё»га Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Фото: «Ўзбекистон 24»

Олиб борилган амалий ишлар натижасида пуллик хизматлар суммаси 3 бараварга ошиб 36 миллиард сўмдан 90 миллиард сўмга етказилди. Давлат божи суммаси ҳам 106 миллиард сўмга оширилди.

Қўшимча 703 та штат (146 та нотариус) жорий этилди. Ҳар бир нотариусга тўғри келадиган 42700 аҳоли сони 36400 нафарга, яъни 14 фоизга камайди.

Нотариуслар томонидан ҳаракатларни жойларга чиқиб, сайёр тартибда амалга ошириш 1,8 бараварга ўсди (2017 йил — 6,3 минг, 2018 йил — 17,4 минг).

Нотариус лавозимларига номзодларни танлов жараёнини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилиш амалиёти жорий қилинди.

Илк бор нотариусларининг рейтинги белгилаб олинди. Хусусан, 28 нафари «аъло ва намунавий» деб топилди, 77 нафарининг иш фаолияти эса «бугунги талабга жавоб бермайди» деб баҳоланди.

Click, UPAY каби мобил банкинг тизимлари орқали нотариал ҳаракат учун тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилди.

Кўчмас мулкларни фақатгина у жойлашган жойдаги нотариал идора томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Натижада нотариал идоралар фаолияти устидан шикоятлар сони 40 фоизга камайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?