Киевда 3 январга ўтар кечаси Украина давлат қўриқлов бошқармаси ходими ўлдирилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
26 ёшли Василих Хелюк икки итини сайр қилдираётган ўткинчи билан жанжаллашиб қолди. Можаро давомида итларнинг эгаси қўриқчининг юзига кутилмаганда кескин зарба бериши оқибатида у йиқилиб тушган ва тез орада ҳалок бўлган.
Шифокорлар хулосасига кўра, йигит бошига берилган зарбадан ҳушига келмасдан вафот этган.
Ҳужум қилган эркак мамлакат профессионал бокс лигасининг вакили машҳур боксчи Пётр Очеретян эканлиги хабар қилинмоқда. Қасддан ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)