Франциянинг L’Equipe журнали талқинига кўра, 2018 йилнинг энг кучли 10 нафар дарвозабони маълум қилинди.
Дунёнинг энг кучли 10 нафар дарвозабонидан иборат рўйхатга Бразилия терма жамоаси ва «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон, Жанлуижи Буффон (ПСЖ), Тибо Куртуа (Бельгия терма жамоаси, «Реал»), Кепа (21 ёшгача бўлган Испания терма жамоаси, «Челси»), Уго Льорис (Франция терма жамоаси, «Тоттенҳэм»), Кейлор Навас (Коста Рика терма жамоаси, «Реал»), Ян Облак (Словения терма жамоаси, «Атлетико»), Жордан Пикфорд (Англия терма жамоаси, «Эвертон»), Марк-Андре тер Штеген (Германия терма жамоаси, «Барселона») ва Игорь Акинфеев (Россия терма жамоаси, ЦСКА Москва) кирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)