Янги йил кириб келди, ғарблик олимлар эса бир йиллик прогнозларни тайёрлашга улгурди, деб ёзади Sputnik.
National Geographic маълумотига кўра, АҚШнинг Калифорния штатидан бўлган мутахассислар бу йил аномал жазирамани прогноз қилмоқда — тарихда бўлмаган иссиқ ҳаво бўлиши айтилмоқда. Климатолог Саманта Стивенсоннинг таъкидига кўра, бу Тинч океани шарқида сув сатҳи ҳарорати кескин ошиши (Эл-Нино феномени) билан изоҳланади.
«Эл-Нинони ҳисобга олганда, 2019 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин», — дейди Стивенсон.
Эл-Нино Тинч океани экваториал қисмида сув сатҳида кескин ўзгаришлар юз берганида юзага келади. Бу ҳолат қуруқ шамол тезлиги ҳамда океан туби сувлари кўтарилишини сусайтириши ёки тўлиқ блокировка қилиши мумкин, бу эса ўз навбатида бутун коинотдаги иқлимга ўз таъсирини кўрсатади.
Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилга қадар энг иссиқ тўрт йил кузатилган. Бу эса рекорд даражага етган карбонад ангидрид гази ишлаб чиқарилиши билан изоҳланади.
Россия гидромецентри 2019 йилда хавфли табиат ҳодисалари сони, биринчи галда сув тошқинлари ортишини прогноз қилган. Идора директори Дмитрий Киктаев табиий офатлар иқлим ўзгариши, яъни глобал исишга боғлиқлигини, қиш мавсуми илиқлашиб, ойдинлашиб бораётганига аниқлик киритган.
Франциянинг океан физикаси лабораторияси ва масофадан туриб спутник орқали зондлаш ҳамда Буюк Британиянинг Sautgempton университети тадқиқотчилари яқин беш йилда, хусусан, 2019 йилда ҳам об-ҳавода аномал жазирама кузатилишини айтган. Улар иқлимни прогноз қилувчи тезкор моделини ишлаб чиқиш орқали шундай хулосага келган. Ушбу моделга кўра, 2018—2022 йилларда иссиқ прогнозларда назарда тутилгандан кўра, (унчалик бўлмаса-да - 1/10 даражага) кучлироқ бўлади. Аммо олимларнинг огоҳлантиришига кўра, Ер шари ҳароратининг ўртача 0,5 даражага ошиши ҳам иқлимда радикал ўзгаришлар юз бериши хавфини келтириб чиқаради.
Изоҳ (0)