Нью-Йорк шаҳрининг аҳолиси 28 декабрь куни ёрқин кўк рангли ёғду ҳақида хабар берди, деб ёзади Washington Post нашри.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзга сайёраликларнинг бостириб келаётгани ҳақида ҳазил хабарлар қолдирган.
Маълум бўлишича, Consolidated Edison энергетик компаниясининг трансформатори портлаб кетган. Портлаш ёғдуга сабаб бўлган.
Полиция ёнғинни тўлиқ назоратга олгани ва ўт ўчирувчилар томонидан тезкор бартараф қилингани ҳақида хабар берган.
Шунингдек, трансформаторда келиб чиққан авария натижасида Ла-Гуардия аэропортида бир неча рейслар қолдирилган.
https://twitter.com/tara_arianna/status/1078475450802978817
https://twitter.com/ijakemendel/status/1078499522957987840
https://twitter.com/RealKeithWan/status/1078475312600662016
Изоҳ (0)