Индонезияда 5,8 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Зилзила эпимаркази 55 метр чуқурликда ва Маноквари аҳоли яшаш пунктидан 70 километр жанубда жойлашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Шунингдек цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Индонезияда 22 декабрь куни кучли цунами юз бериб, цунами оқибатида 429 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)