21 декабрь, жума куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 17-тур баҳсларига старт берилди.
«Жирона»—«Хетафе» ўйинида ғолиб номи аниқланмади (1:1). Шанба кунига ўтар кечаси ўтказилган учрашувда эса «Алавес» клуби сафарда «Реал Сосьедад» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
22 декабрь, шанба куни «Атлетико Мадрид» «Эспаньол»ни меҳмон қилади. Баҳс 20:15 да бошланади.
Лионель Месси етакчилигидаги «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30 да бошланиши белгиланган.
«Реал Мадрид» эса 22 декабрда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этиши сабабли жамоанинг мусобақа 17-туридаги ўйини бошқа муддатга қолдирилди.
Ла Лига
17-тур баҳслари
21 декабрь, жума
«Жирона»—«Хетафе» 1:1
Голлар: 0:1 – 61 Анхел, 1:1 – 85 Эспиноса.«Реал Сосьедад»—«Алавес» 0:1
Гол: 0:1 – 11 Калери.22 декабрь, шанба
«Реал Бетис»—«Эйбар» 17:00
«Атлетико Мадрид»—«Эспаньол» 20:15
«Барселона»—«Сельта» 22 : 30
«Атлетик Бильбао»—«Реал Вальядолид» 00:45
23 декабрь, якшанба«Валенсия»—«Уэска» 16:00
«Леганес»—«Севилья» 20:15
«Райо Вальекано»—«Леванте» 22:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)