Ўзбекистон Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (ХТА) энг йирик қарздорлари ўнлигига кирди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Қашшоқликни тугатиш. Имкониятларни кенгайтиришга инвестициялар» деб номланган йиллик ҳисоботида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
ХТА қашшоқ мамлакатлар ҳукуматларига фоизсиз заёмлар, кредитлар ва грантлар тақдим этади.
Ўзбекистон бўйича захира қилинган маблағлар ҳажми 740 миллион долларни ташкил этди. Қарздорлар ўнлигидан, шунингдек, Уганда (640 миллион доллар), Непал (706 миллион доллар), Танзания (955 миллион доллар), Кот-д’Ивуар (987 миллион доллар), Кения (1,2 миллиард доллар), Покистон (1,9 миллиард доллар), Нигерия (2,5 миллиард доллар), Бангладеш (2,9 миллиард доллар) ва Эфиопия (3,1 миллиард доллар) жой олди.
Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётни қайта шакллантиришга йўналтирилган асосий ислоҳотларни ўтказишда тез тараққиётга эришганлиги таъкидланади.
2018 йилда Жаҳон банки Ўзбекистонда бешта янги лойиҳани амалга оширишга 1,4 миллиард доллар ажратишни тасдиқлади. Улар энергия самарадорлигини ошириш, боғдорчилик ва сабзавотлар етиштиришни ривожлантириш, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам хизмати сифатини оширишга қаратилган.
Изоҳ (0)