АҚШ қора денгизга ҳарбий кемаларидан бирини жўнатиш бўйича тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда CNN телеканли хабар тарқатди. АҚШнинг бундай йўл тутишига Россиянинг Керч бўғозидаги ҳаракатлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбийлари Давлат департаментига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Департамент ўз ўрнида Туркияни Қора денгизга ҳарбий кема киритилишидан хабардор қилиши керак.
АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизга қачон кириб келиши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Қора денгизда Россия ва Украина кемалари билан боғлиқ воқеалар 25 ноябрдан буён давом этмоқда. Россия федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига ноқонуний кириб борган.
Изоҳ (0)