Ўзбекистон Туркманистонга 17 млн АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Умумий қиймати 17 млн АҚШ долларига тенг бўлган 100 дона пахта комбайни, 1502 дона култиватор, 600 дона вентиляторли пуркагич ва 200 дона кўрак териш машиналарини Туркманистонга етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2018 йилда «Ўзагротехсаноатхолдинг» тизим корхоналари томонидан жами 9243 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқилган. Шундан 3123 таси трактор, 379 дона прицеп, 1104 та ишлов бериш техникаси харидорлар ва фермерларга етказиб берилган.
Бундан ташқари, 672 дона пахта сеялкаси, 239 дона ғалла сеялкаси, 556 дона пахта ва ғалла ўриш комбайни, 1074 та пахта култиватори ва 2086 дона бошқа техникалар ишлаб чиқилган.
«Ўзагротехсаноатхолдинг» ишлаб чиқарилаётган техникаларни 30-40% гача махаллийлаштириш бўйича 3-4 йил ичида амалга ошириш белгиланган 3 босқичли дастурни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)