Airbnb Ўзбекистонни 2019 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига қўшди, деб ёзади Spot.
Ўзбекистон, Тайвань ва Мозамбик сервис мамлакат сифатида тавсия қилган ягона йўналишлар бўлди. Қолган ўринларни аниқ бир шаҳарлар ёки ҳатто жойлар эгаллади.
Сервис қадимий ислом меъморчилиги билан танишиш мумкин бўлган, ЮНЕСКО рўйхатига киритилган бир нечта шаҳарлар жойлашганлиги учун Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилади.
Тўлиқ рўйхат эса қуйидаги кўринишда:
- Каикоура, Янги Зеландия
- Сямин, Хитой
- Пуэбла, Мексика
- Нормaндия, Франция
- Грейт-Смоки-Маунтинс миллий боғи, АҚШ
- Буэнос-Айрес, Аргентина
- Аккра, Гана
- Мозамбик
- Ташқи Гебрид ороллари, Шотландия
- Вакаяма префектураси, Япония
- Каткилл тоғлари ва Гудзон водийси, АҚШ
- Санта-Катарина, Бразилия
- Батуми, Грузия
- Виннипег, Канада
- Пондичерри, Ҳиндистон
- Ўзбекистон
- Калабрия, Италия
- Андалусия, Испания
- Тайвань
Изоҳ (0)