2018 йилнинг 15 ноябрь куни ҳолатига кўра, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида кредитлаш фаолияти 2 баробарга ошди ва 9,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотида келтирилган, деб ёзади «Turon24».
Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасига кредит ажратилишининг асосий сабаби – мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилаётганидир.
2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан умумий ажратилган кредитлар ҳажми 155,9 триллион сўмни ташкил этди.
Шундан энг кўп кредит ажратилган соҳа — саноат соҳаси ҳисобланади. Мазкур соҳага 60,6 триллион сўм кредит ажратилган бўлиб, бу умумий ажратилган кредитлар ҳажмининг салкам 40 фоизини ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 70 фоизга ошиб, 7,9 триллион сўмни ташкил этган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида жисмоний шахслар олган кредит ҳажми умумий ажратилган кредит ҳажмининг 14,7 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даври билан солиштирилганда 65 фоизга ўсишни кўрсатади.
Изоҳ (0)