96 ёшли тайванлик отахон Хуан Юн-Фу ўз санъати билан она қишлоғини бузилишдан сақлаб қолди, деб ёзади Big Picture.
Тайчжун яқинида қишлоқда қачонлардир 1200 дан ортиқ уй бўлган, уларни ҳукумат ҳарбий хизматчиларга вақтинчалик тақдим этган.
Йиллар ўтиши билан истиқомат қилувчиларнинг кўпчилиги бу ердан кўчиб кетган, якка тартибда иморат солувчилар ерлардан сотиб ола бошлаган.
Охир-оқибат қишлоқда атиги 11 та уй қолди, аммо уларнинг эгалари кўчиб кетишдан бош тортди, улар орасида Хуан Юн-Фу ҳам бор эди.
Собиқ ҳарбий хизматчи нафақага чиққач, зерикканидан тасвирий санъат билан шуғулланишни бошлаган ва унинг ижоди тез орада нафақат ўз уйи, балки бутун қишлоқни ҳам қамраб ола бошлаган.
Қишлоқ бутунлай ўзгача қиёфа касб этиб, Тайчжуннинг асосий сайёҳлик нуқталаридан бирига айланди, ҳукумат эса қишлоқни бузиб ташлаш қарорини қайта кўриб чиқишига тўғри кели.
Отахон чизиш учун ҳар куни тонгги 3 да уйғонади. Энг қизиғи — Юн-Фу ҳеч қачон профессионал рассом бўлмаган.
Изоҳ (0)