Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,9 фоизни ташкил этиши мумкинлигини прогноз қилди. Ушбу кўрсаткич 2019 йил учун прогноз қилинган 15,5 фоизли инфляция даражасидан 5,6 фоизга паст. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати вакили маълум қилди, деб ёзади Turon24.
Шунингдек, маълумотда келтирилишича, 2020 йилда республикада инфляция даражаси 12,6 фоизни ташкил этиши мумкин.
Ҳозирда Ўзбекистонда инфляция даражаси 16 фоизни ташкил этмоқда.
Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департамент директори маслаҳатчиси Альберт Егернинг айтишича, Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилиши мумкин. Альберт Егернинг фикрича, нархлар либерализацияси даврида инфляциянинг юқори даражада бўлиши табиий ҳол ҳисобланади.
Изоҳ (0)