Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз 14 ноябрда ўзининг 70 ёшли юбилейини нишонламоқда. Шу муносабат билан Кенсингтон қасри қироллик оиласининг янги суратларини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Суратларда шаҳзода ўз рафиқаси Камилла Розмари, шунингдек, болалари ва набиралари билан тасвирланган. Чарльзни Уильям ва Гарри Кейт Миддлтон ва Меган Маркл билан ўраб турибди. Герцогиня қўлида ўзининг кичкина ўғлини кўтариб турибди, унинг акаси ва опаси Чарльз ва Камилланинг ёнида ўтирибди.
Изоҳ (0)