• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўз номига деҳқон хўжалиги ташкил қилинганидан бехабар фуқаролар ва уларга бир хил миқдорда ҳисобланаётган қарздорлик

    «Жомбой тонги» газетасида ўз номига деҳқон хўжалиги ташкил қилинганидан бехабар фуқаролар ва уларга бир хил миқдорда ҳисобланаётган қарздорлик ҳақида мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Uzlidep.uz»

    Фото: «Uzlidep.uz»

    Сўнгги кунларда деҳқон хўжалигини тугатиш юзасидан газетага эълон берувчилар сони сезиларли даражада ошди. Эътиборимизни тортгани, аксарияти пенсионер бўлган бу мурожаатчиларда қандайдир норозилик кайфияти сезилди. Улардан бирини суҳбатга тортдик. Маълум бўлишича, муаммо биз ўйлагандан анча чигал экан.

    – Яқинда туман солиқ инспекциясидан уйимга хат борди, – дейди Қобил Тўйчиев. – Унда ёзилишича, 2001 йил менинг номимга «Бобур» деҳқон хўжалиги очилган. Аммо йиллар давомида солиқ тўламай келганман. Айни вақтда икки миллион ўттиз беш минг сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигим мавжуд экан. Тўғри, томорқа ерим бор ва узоқ йиллардан бери фойдаланиб келяпман. Аммо бунинг учун ер-мулк солиғини ҳам вақтида тўлайман. Номимдаги деҳқон хўжалиги эса 2002 йилдаёқ ёпилган. Бу ҳақда туман ҳокими қарори ҳам чиққан ва матбуотда эълон қилинганди. Шу пайтгача солиқ идораларидан бирор марта қарздорлик ҳақида огоҳлантирилмаганман. Орадан қарийб йигирма йил ўтгач, бунча қарздорлик қаёқдан пайдо бўлганини тушунмаяпман.

    Қобил ота билан суҳбатлашаётганимизда худди шундай муаммога ечим излаб, боши қотган яна икки киши таҳририят эшигини қоқиб келди. Уларга ҳам қулоқ тутамиз.

    – Менга бир эмас, иккита худди шу мазмундаги талабнома юборишибди, – дейди Нўш қишлоғида истиқомат қилувчи Исроил Шодиев. – Шу куниёқ туман солиқ инспекциясига мурожаат қилдим. Укам Азим Шодиев ҳамда менинг номимга 2003 йилда алоҳида-алоҳида деҳқон хўжалиги очилганини айтишмоқда. Қизиғи, на мен, на укам бундай фаолият билан шуғулланганмиз. Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳеч қачон, ҳеч қаерга мурожаат қилганимиз ҳам йўқ. Қандай қилиб ўзим бехабар ҳолда менинг номимга юридик шахс ташкил қилиниши мумкин?

    Хуллас, мурожаатчиларда саволлар кўп. Масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилишимизни айтдик.

    Эртасига Қанғли маҳалласидан келган уч фуқаронинг мурожаати ҳам шу ҳақда экан.

    Айримлари деҳқон хўжалиги очган, кўп ўтмай фаолиятини тугатган. Томорқа ери учун жисмоний шахс сифатида ер-мулк солиғини тўлаб келган. Бошқаси эса номига хўжалик ташкил қилинганидан бехабар. Ажабланарлиси, бу деҳқон хўжаликларининг барчасига бир хил миқдорда – 2 миллион 35 минг сўмдан қарздорлик ҳисобланяпти. Ваҳоланки, бири йигирма йиллар аввал ташкил этилган бўлса, бири беш-олти йил муқаддам рўйхатга олинган. Қолаверса, бу деҳқон хўжаликларнинг ҳаммасида ер майдони бир хилми?

    Яна бир жиҳат. Бу фуқароларнинг бирортаси бугунги кунгача юридик шахс сифатида солиқ тўловчи эканини билмаган. На солиқ идоралари, на статистика бўлими уларни «безовта қилган». Таъбир жоиз бўлса, бу «ҳиммат» бугун қимматга тушяпти.

    Қизиқ, айни бир томорқа учун фуқаро икки бор солиққа тортилиши мумкинми?

    Фуқароларга юборилган солиқ талабномасида юзага келган қарздорлик омили 2016—2018 йиллар учун пенсия жамғармасига суғурта бадали, деб кўрсатиляпти. Уларнинг аксарияти нафақага чиққанига ўн йилдан ошган-ку. Фуқаро пенсия ёшига етганидан кейин ҳам шундай солиққа тортилиши мумкинми?

    Модомики, шундай хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган экан, ўтган йиллар давомида нима учун бирор марта ҳам улар бу ҳақда огоҳлантирилмади? Ахир ҳар қандай юридик шахсдан даврий ҳисобот ва статистика маълумотлари талаб қилинади-ку.

    Шу каби саволларга изоҳ сўраб, туман солиқ инспекциясига мурожаат қилдик.

    – Айни бир ер майдони икки марта солиққа тортилмайди, – дейди туман солиқ инспекциясининг камерал назорат бўлими бошлиғи Суҳроб Абдуллаев. – Ҳисобланган қарздорлик томорқа учун эмас. Солиқ кодексининг 383-моддасига мувофиқ, деҳқон хўжалиги раҳбари ҳар бир йил учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорида суғурта бадали тўлаши керак. Бунда фуқаронинг давлат пенсиясига чиққан-чиқмагани аҳамиятсиз. Бир хил миқдорда солиқ қарздорлиги ҳисобланганига келсак, қоидага мувофиқ сўнгги уч йил солиққа тортиш даври сифатида олинди.

    Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Шу тамойилга асосан, гарчи огоҳлантирилмаган бўлса-да, фуқаро солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориши керак.

    Солиқ инспекцияси мутасаддиларининг изоҳи шундан иборат.

    Аммо нима учун фуқаро ўз вақтида, йилма йил огоҳлантирилмаган? Бу савол барибир очиқ қолди. Агар фуқаро ўз вақтида бундан хабар топганида деҳқон хўжаликни ўша заҳоти ёпиб юбормасмиди?

    Туман солиқ инспекциясида бизга маълум қилишларича, рўйхат ер геодезия ва давлат кадастри томонидан тақдим қилинган. Ўтган йиллар давомида бундай рўйхат инспекцияда мавжуд бўлмаган. Солиқ тўловчилар йиллар давомида огоҳлантирилмаганининг бир учи ҳам шу омилга бориб тақалади.

    Яна бир масала. Кимнингдир номига деҳқон хўжалиги ташкил этилиб, бундан ўзи бехабар қолганини қандай изоҳлаш керак?

    Бизга маълум бўлишича, туман миқёсида деҳқон хўжалиги можаросига тортилганлар 82 нафарни ташкил қилади. Айни вақтда улардан ўн нафари таҳририятга мурожаат қилган бўлса, аксарияти ўзининг номига деҳқон хўжалиги ташкил этилганини туман солиқ инспекциясидан талабнома олгач билган.

    Ушбу саволга жавоб излаб, туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилдик. Муассаса раҳбари Муҳиддин Намозовнинг айтишича, уларда бундай маълумотлар сақланмас экан. Сабаби, марказ ташкил этилганига эндигина бир йил бўлган. Ундан аввал юридик шахсни рўйхатга олиш туман ҳокимлиги ҳузуридаги бўлинма томонидан амалга оширилган. Ўша йиллардаги ҳужжатлар давлат хизматлари маркази архивида сақланмас эмиш.

    Таажжуб. Бир фуқаро номидан, ўзига билдирмай юридик шахс ташкил этиш шунчаки гап эмас. Бу аввало, шахсий дахлсизликни бузиш саналади. Қолаверса, калаванинг учи ноқонуний фаолият, банк ва молиявий фирибгарлик, солиқ қонунчилигини бузиш каби жиноятларга бориб тақалмаяптими?

    Айтиш мумкинки, мурожаатчилар емаган сомсага пул тўлашига тўғри келяпти. Уларнинг бир-биридан жумбоқли саволларига кимдир асосли жавоб бериши керак, назаримизда. Ваҳоланки, бу рўйхат солиқ идорасида шу пайтгача мавжуд бўлмаган экан, қаерда эди? Нега бу оғирлик, масъулиятсизлик юки оддий фуқаронинг елкасига тушиши керак?

    Орифжон Одилов, «Жомбой тонги» мухбири

    11.11.2018, 11:12   Изоҳ (0)   31403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Академик Наим Каримов: «Ибрат 1937 йилда отиб ўлдирилмаган, қийноқлар туфайли ҳаётдан кўз юмган»

    11.11.2018, 10:24

    Бахтиёр Ибатов Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди

    11.11.2018, 10:05

    Самарқандда ИИБ ходими аёл кишини уриб ҳушидан кетказди

    11.11.2018, 09:47

    Бекободдаги боғчада 56 нафар бола ва 2 тарбиячи овқатдан заҳарланди

    11.11.2018, 09:28

    Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди

    11.11.2018, 09:10

    Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятининг бир йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

    11.11.2018, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.