Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 7 ноябрдаги буйруғига асосан Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон тумани прокурори, Музрабод туман ҳокими сифатида фаолият юритган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Денов тумани ҳокими бўлган.
Изоҳ (0)