Россиянинг Тверь вилоятида Ми-8 вертолётининг қаттиқ қўниши давомида унинг учувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 ноябрь куни ҳодиса жойидаги тезкор штаб маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Вертолёт қаттиқ қўниш давомида жиддий шикастланган. Экипаж аъзоларидан бири, дастлабки маълумотларга кўра, учувчи ҳалок бўлган.
Бортда бўлган яна уч киши жароҳат олган. Улар орасида буюртмачининг вакили ҳам бор.
Ҳодиса техник носозлик сабабли юз берганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)