Бой одамлар қандай яшашини кузатиш ҳар доим қизиқ. AdMe ана шундай ҳаётни дунёдаги энг қиммат мактаб мисолида кузатди.
Институт Le Rosey — Швейцарияда жойлашган тарихий ўрта мактаблардан бири. У «қироллик мактаби» деб аталади.
1880 йилдан бугунги кунга қадар мактаб ва унинг ҳудудида жойлашган қалъа битта сулола томонидан бошқарилади.
Мактабда ёзги ва қишки қароргоҳлар мавжуд.
Қишда мактаб ўқувчиларга турли спорт турлари бўйича алоҳида дарслар таклиф қилади.
Ўқув жараёни
Ўқишдан ташқари ўқувчилар биргаликда қайиқда сайр қилади, саёҳатга чиқади, қояга чиқиш билан шуғулланади.
Мазкур мактаб дунёнинг исталган бурчагидан келадиган барча болалар учун очиқ. Ота-оналар боласининг ўқиши учун йилига 100 минг евро тўласа, кифоя.
Изоҳ (0)