«К-9» питомниги ходимлари 1 ноябрь куни Иркутск яқинидаги Смоленшчина қишлоғида хусусий уйдан озиб кетган шерни олиб кетди. Унинг эгаси, қўшниларнинг таъкидлашича, ватани — Ўзбекистонга қайтган, деб ёзади Repost.
Шер боласи уй ҳовлисида оддий таёқ билан ёпиб қўйилган совуқ волерда бўлган. Қўшнилар тахминича, уй эгаси шерни қартада ютиб олган ва уйини сотувга қўйиб, Ўзбекистонга қайтган.
Дастлаб ҳайвонга овқат бериш учун уй эгасининг таниши келиб турган, бироқ охирги тўрт кун давомида у ҳам келмай қўйган. Шер оч ўкириши ва ғингшиши билан қўшни уйлар аҳолисини безовта қила бошлаган.
Изоҳ (0)